НАТО ядро ракеталари борасида Россияга нисбатан жавоб чораларини кўради

Йенс Столтенберг. Фото: nato.net

ШИМОЛИЙ Атлантика алянси (НАТО) Россия қанотли ракеталарнинг янги авлодини такомиллаштираётганига жавоб тариқасида ядро ва оддий қуролларнинг имкониятларини кучайтиради.

Бу ҳақда ташкилот Бош котиби НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Бош котибнинг таъкидлашича, НАТО иштирокчи давлатлар билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳарбий машқлар сони ва кўламини оширади, қуролланиш тўғрисидаги қонунларга ўзгартиш киритииш ҳақида таклифлар тайёрланади. Бундан ташқари, ташкилот Европа ҳудуди қанотли ядро ракеталари омборхонасига айланишига йўл қўймаслик чораларини кўради.