Трамп ва Блумберг очиқчасига бир-бирларини ҳақоратлашди

Фото: Stefani Reynolds/Consolidated News Photos

АҚШ президенти Доналд Трамп сайёрамиздаги энг бой одамлардан бири, президентлик курсиси учун курашаётган медиамагнат Майкл Блумберг шаънига заҳарханда фикрлар билдирди. Табиийки, бу ҳақоратларни унинг рақиби ҳам жавобсиз қолдирмади.

Трамп “Twitter”даги саҳифасида: “Бўйи кепкага тенг бўлган, урвоқдиккина Майк, судралиб юрувчи амёба, профессионал сиёсатчилар билан дебатга тайёр эмас. Яхшиям, рингда эмас! Унинг телба Бернини кўрарга кўзи йўқ ва пулнинг кучи билан унинг овозини ўчирмоқчи. Бернининг жамоаси ақлдан озади”, – деб ёзган.

Президентнинг бу ҳақоратларига Блумберг шундай жавоб қайтарган:
“Одамлар сизни саҳнадаги масхарабоз сифатида устингиздан кулишади. Сизга бойлик мерос қолганини ва аҳмоқона келишувлар ва малакасизлигингиз туфайли уларни елга совурганингизни ҳам одамлар яхши билади. Сизни мағлубиятга учратиш учун менда етарли тажриба ва имкониятлар бор. Ва мен буни амалга ошираман”.