ЖСТ: дунё аҳолисининг учдан икки қисми коронавирусга чалиниши мумкин

САЙЁРАМИЗ аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 коронавирусига чалиниши мумкин. Вируснинг одамдан одамга тезда ўтиши, кутилмаганда дунёнинг турли бурчакларида пайдо бўлаётгани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг ана шундай хулосага келишларига сабаб бўлди.

Ҳозирча вирусга чалинганларни самарали даволаш воситаси топилмаган бўлсада, вирусологлар карантин йўли билан касаллик тарқалиши суръатини камайтириш мумкинлигини айтмоқдалар. “Bloomberg”нинг ёзишича, Хитой бу борада қатъият кўрсатиши лозим.

Хитойнинг ўзида эса бу борада вазият тобора мураккаблашмоқда. Хусусан, биргина кечанинг ўзида вирус келтириб чиқарган зотилжам билан оғриган 4823 нафар бемор касалхоналарга ётқизилган бўлса, 116 нафар одам вафот этиб, шу кунгача ҳаётдан кўз юмганлар сони 1300 дан ошиб кетди.