Япон компанияси Тошкентда корхона очишни режалаштирмоқда

Иллюстратив сурат: indiandrives.com

БУ ҳақда кунчиқар юртнинг “Toyota Trade Company” ва “Toyota Tsusho Asia Pacific” компаниялари вакиллари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

“Toyota Trade Company” компаниясининг Тошкентдаги офиси раҳбари Такаки Манабу уларнинг компанияси Ўзбекистонда 20 йилдан бери самарали фаолият юритаётгани, узоқ йиллар давомида текстил корхоналари учун ускуналар етказиб бергани, сўнгги 2 йилда эса алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошираётгани, бу лойиҳа интернет тезлигини оширишга қаратилганлигини айтиб ўтди, дейилади пойхат ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Мулоқотда япон компанияси электротехника жиҳозлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ташкил этиш имкониятларига қизиқиш билдираётгани маълум қилинди.