Жафокаш афғон заминида…

Иллюстратив сурат. Фото: weather.gov

АФҒОНИСТОН шимолидаги Қундуз вилоятининг Дашти Арчи туманидаги мадрасалардан бирида юз берган портлаш оқибатида талабалардан уч нафари ҳалок бўлди, уч нафари яраланди.

Ярадорлар касалхонага ётқизилган. Қўпорувчилик ҳаракати АҚШ билан “Толибон” тинчлик сулҳига эришганидан сўнг бир неча соат ўтиб содир этилди.

Ҳозирча теракт учун ҳеч ким маъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Мамлакатнинг Дайкунди вилоятида эса қор кўчкиси оқибатида 21 киши қурбон бўлди, 10 одам турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. 50 дан ортиқ уй-жой табиий офат натижасида вайрон бўлди.

Қайд этиш керак, жорий йилнинг қиши Афғонистонда жуда қаттиқ келди. Ўтган икки ой давомида қор кўчкилари ва сув тошқинлари 72 нафар одамни ҳаётдан олиб кетган бўлса, 2400 уйни вайрон қилган.