Башар Асад кучларига тегишли яна бир тикучар уриб туширилди

СУРИЯнинг Ҳалаб вилояти ғарбида ҳукумат кучларига қарашли яна бир тикучар уриб туширилди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканали хабар берди.

Ушбу ҳафта аввалида Сармин шаҳри яқинида Сурия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Ми-17 тикучари урилиб туширилганди. Жанговар машина ҳавода ёниб, жангарилар назорати остидаги ҳудудга қулаб тушган. Экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Ҳар икки тикучар жангарилар қўлига қаёқдан келиб қолгани номаълум бўлган кўчма зенит ракетаси ёрдамида уриб туширилгани айтилмоқда.