Америкалик ҳарбийларга салла ўрашга рухсат берилди

Фото: edition.cnn.com

ҚЎШМА Штатлар Ҳарбий ҳаво кучларининг мусулмон ва сикх хизматчиларига салла ўраб юришдан ташқари, соқол ва узун соч қўйиб юришга, диний кийимлар кийишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги тузатишлар тегишли ҳарбий низомларга киритилди.

Бу борада қўйилган талаб шу бўлдики, ташқи кўриниш тоза ва озода, консерватив бўлиши шарт.

Шу пайтга қадар мусулмон ва сикҳ ҳарбий хизматчилар бирон воқеа муносабати билан диний кийим кийишга рухсат сўраб қўмондонликка якка тартибда мурожаат этар ва илтимосномани кўриб чиқиш жараёни кўп вақтни оларди.

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари АҚШ ҲҲК бу қарорини инсон ҳуқуқларига бўлган юксак эътибор сифатида олқишлашди.