Бир мамлакатда икки президент

Николас Мадуро. Фото: irishtimes.com

ВЕНЕСУЭЛА президенти Николас Мадуро мухолифат кучлари етакчиси Хуан Гуайдо қамоққа олинишини маълум қилди. Унинг айтишича, бу кун албатта келади.

Мамлакат суди сиёсатчини жиноятлари учун ушлашга ордер бериши билан Гуайдо панжара ортида бўлишига давлат раҳбари умид билдирди.

Таъкидлаш керак, ўтган йилнинг бошидан буён Венесуэлада президент Николас Мадурога қарши оммавий намойишлар ўтказиб келиняпти. Кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ Хуан Гуайдони Венесуэла президенти сифатида тан олган.

Шундан сўнг мамлакатнинг амалдаги етакчиси парламент спикерини «Америка чувалчанги», деб атаган. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар қонуний президент сифатида Мадурони эътироф этадилар.