Британия яшил энергияда инқилоб ясашга киришди

Фото: offshore-windindustry.com

БУЮК Британия ҳукумат қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга жиддий киришди. Хусусан, ҳар йили 260 та шамол винтини ишга туширишга қарор қилинди.

Бугунги кунда Бирлашган қиролликда шамолдан энергия олиш ҳажми 10 гигаваттга етган. Ваҳоланки 10 йил илгари бу рақам 1 гигаваттни ташкил этарди. Бундан ташқари, умумий қуввати 10 гигаватт бўлган шамол энергетика қурилмаларини ишга тушириш бўйича шартнома имзоланган. Яна 20 гигаватт қувватга тенг бундай қурилмалар яратиш борасида шартнома тузиш ишлари кўриб чиқилмоқда.

Ушбу мақсадлар учун ҳар йили 2,6 млрд фунт стерлинг маблағ ажратиш кўзда тутилган.