Таҳлил учун қонни автоматик тарзда оладиган аппарат яратилди

НЮ-ЖЕРСИЛИК олимлар қонни автоматик тарзда олувчи қурилма яратдилар. Рутгерс университети Инженерия мактабининг биотиббиёт инженерияси бўйича докторанти Жош Лейфаймер ва унинг жамоаси тўрт йил давом этган изланишлардан сўнг мақсадларига етди.

Жамоа томонидан 31 кишида клиник синов ўтказилиб, аппаратнинг муваффақияти 87 фоизни ташкил этган бўлган бўлса, 25 кишининг венаси осонлик билан топилиб, бу борада 97 фоизлик кўрсаткичга эришилган.

Қисқа қилиб айтганда, “VeniBot” робот-аппарати томирга игна тиқиб қон олиш анъанавий усулидан қатор афзалликлари билан ажралиб туради. Хусусан, бу жараёнда оғриқ сезилмайди, иш катта тезлик ва юқори аниқликда бажарилади.

Аппаратнинг ултратовушли сканери венани автоматик тарзда топиб, игна санчиладиган қулай нуқтани аниқлайди ва таҳлил учун қон олади. Бу ишларнинг барчаси тахминан ярим дақиқа ичида автоматик тарзда бажарилади.