Армани фабрикалари бир ҳафтага ёпилди

Миландаги Мода ҳафталиги. Фото: armani.com

ИТАЛИЯнинг қатор минтақаларида коронавирус сабабли моделер Жоржио Арманига қарашли фабрикалар фаолияти бир ҳафтага тўхтатилди. Шунингдек компаниянинг Миландаги офиси ёпилган.

Миландаги модалар ҳафталигида Арманининг янги либослар тўпламлари ёпиқ тартибда намойиш этилмоқда. Бу чора ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Венецияда ҳам анънавий карнавални ўтказиш бекор қилинди. Мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани учун ҳукумат фавқулодда ҳолатлар жорий этиш масаласини муҳокама этяпти.