Энг даромадли ҳаво йўналишлари эълон қилинди

ҲАВО қатновларининг энг даромадли йўналишлари Лондондан бошланиб ушбу шаҳарда тўхташи маълум қилинди. Бу Британия пойтахти муҳим иқтисодий марказ ва Европадаги катта транспорт йўлаги эканлиги билан изоҳланмоқда.

OAG компанияси бу борадаги ҳисоботни 2018 йилнинг апрел ойидан 2019 йилнинг март ойигача амалга оширилган қатновлар мисолида тузган. Қайд этилишича, энг даромадли ҳаво қатнови Лондон-Ню-Йор бўлиб, ушбу йўналишда “British Airways” ширкати ҳисобот даврида 1 миллиард доллардан кўпроқ фойда кўрган. Мазкур йўналишдаги парвозларнинг ҳар соатидан ширкат тахминан 27 000 доллар ишлаб олган.

“Мелбурн – Сидней” (“Qantas”), “Дубай – Лондон” (“Emirates”), “Сингапур – Лондон” (“Singapore Airlines”), “Ню-Йорк – Сан-Франциско” (“United Airlines”), “Ню-Йорк – Лос-Анжелес” (“American Airlines”), “Доҳа – Лондон” (“Qatar Airways”) ва “Сингапур – Сидней” ( “Singapore Airlines”) каби қатор йўналишлар ҳам энг даромадли парвозлар сафидан ўрин олган.