Қўғирчоқ театри ҳадемай болажонларни бағрига чорлайди

Фото: шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

ТОШКЕНТ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат қўғирчоқ театри яқинда яна болажонларни бағрига олади. Чунки, театрда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларни ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Театрнинг ҳозирги биноси 1979 йилдан буён таъмир нималигини билмаган. Шу сабаб, бино аста-секин ўзининг бошланғич кўринишини йўқотиб борди. Таъмирлаш ишлари натижасида бино нафақат ўзининг дастлабги эртаклардагидай кўринишини сақлаб қолди, балки у янада бойитилди.

Ўтган йилнинг апрел ойида бошланган таъмирлаш ишлари шу йилнинг апрел ойида ниҳоясига етади ва ҳозирда “Тошқишлоқмаш” корхонасининг Мусиқа уйида фаолият кўрсатаётган театр жамоаси яна қадрдон масканларига қайтади.