Қозоғистонда ҳуқуқ фаоли тергов изоляторида вафот этди

Дулат Агадил. Иллюстрация: bureau.kz

ШУ муносабат билан мамлакат пойтахтида рухсат олинмаган митинг бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари Дулат Агадилнинг ўлимига сабаб бўлган ИИВ ходимлари жазоланишини талаб этишди. Митинг қатнашчиларидан бир неча ўн нафари полиция томонидан ушланди.

1977 йилда туғилган ҳуқуқ фаоли 24 феврал куни полиция томонидан қўлга олинган. Бу пайтда унинг соғлиги яхши бўлган ва кутилмаганда юрак етишмочилигидан тергов ҳибсхонасида жон берган. ИИВ унга нисбатан қийноқ қўлланилмаганини маълум қилган ва у билан бирга сақланаётган тўрт нафар ҳамхонаси ҳам шу мазмунда гувоҳлик берган.

Қайд этилишича, Даулат Агадилга нисбатан жиноят қонунчилигини бузиш, хусусан судга ҳурматсизлик қилиш, судя ва суд иштирокчиларини ҳақорат қилиш айблари билан жиноят иши қўзғатилган. У суд мажлисига келмагани учун полиция томонидан қўлга олинган эди.

Даулат Агадил кўплаб сиёсий митингларда иштирок этган ва амалдаги ҳокимиятга қарши курашиб келган. Ўлимидан сўнг унинг тарафдорлари ИИВ вазири Ерлан Тургумбоевни истеъфога чиқишини талаб этяптилар.