Полша журнали Россия етакчиси Владимир Путинни ҳақоратлади

ПОЛШАда чоп этиладиган “Polska Niepodległa” («Мустақил Полша») журнали муқовасида Россия президенти Владимир Путин ҳақоратланган сурат эълон қилинди. Айни пайтда нашрнинг бу иши қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти.

Муқовадаги расмда Россия етакчисининг кўзлари қора чизиқ билан ёпиб қўйилган ва Путин исмига ҳамоҳанг фамилия ёзилган. Бундан ташқари, поляк тилида уни ҳақоратловчи сўзлар битилган.

Суратнинг ёнига «Адолатли уруш ҳақидаги афсоналар бир четга суриб қўйилса, Россиянинг бутун тарихидан ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатида фақат яланғоч, варварларча зўравонлик қолади», – деган сўзлар ҳам ёзилган.

Нашрнинг бу иш Полшанинг ўзида ҳам кўплаб ОАВ ходимларининг эътирозига сабаб бўлди. Уларнинг барчаси мазкур ҳолат журналист этикасига тўғри келмаслигини таъкидлаганлар. Мамлакат Жиноят кодексида эса хорижий давлат вакилига ҳужум қилганлик ёки уни ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.