Швед олимлари саратон хасталиги билан боғлиқ муҳим омилни аниқладилар

Фото Pixabay.com.

КАРОЛИН институти (Швеция) олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, қони иккинчи гуруҳга мансуб одамларда онкологик касалликларга чалиниш эҳтимоли бошқа гуруҳдагиларникига нисбатан кам экан.

Тадқиқот доирасида швед олимлари мижозлардан охирги 25 йил давомида олинган маълумотларни таҳлил этишган. Бу жараёнда қони иккинчи гуруҳга мансуб бўлган кишилар саратон касалига кам чалинганини аниқланган.

Қайд этилишича, онкологик касалликлар билан кўпроқ қони биринчи гуруҳга мансуб одамлар оғриган. Шу боисдан, тадқиқотчилар қонлари ушбу гуруҳга мансуб бўлган инсонларга соғликларига эътиборли бўлишни ва доимий тарзда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия этган.

Шунинг билан бирга, швед олимлари саратон хасталигига чалинишнинг асосий омили тамаки ва алкого эканини таъкидлаганлар.