Олма сиркаси диабетга чалинганлар учун фойдали экан

Фото: medicalnewstoday.com

ГРЕЦИЯнинг Аттикон университети мутахассислари қон таркибидаги қанд миқдорини камайтирувчи маҳсулотни топдилар.

Олимлар ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, олма сиркаси ошқозонда овқат ҳазм бўлиши жараёнини секинлаштиради ва бу билан шакарнинг қонга тез сўрилишининг олди олинади.

Тадқиқот диабет хасталиги билан оғриган одамларда ўтказилган. Овқатга доимий равишда олма сиркаси қўшиб истеъмол қиладиганлар гуруҳида ошқозонда ҳазм жараёни сустлашгани ва бунинг ортидан қонга шакарнинг сўрилиши секинлашгани аниқланган.

Мутахассислар шу боисдан овқатга олма сиркаси қўшиб истеъмол қилишни ёки сувга аралаштириб ичишни тавсия этяптилар. Сирканинг организмга зарари эса жуда кам экан.