Баҳорда ёз ҳавоси кутилмоқда

ЖОРИЙ йилнинг январ ойи тарихдаги энг илиқ ой бўлгани метеорологлар томонидан расман тасдиқланди. Қайд этилишича, баҳор фасли ҳам иссиқ бўлади.

Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг хабарига кўра, ўртача ҳароратлар олдинги йиллардагига нисбатан анча юқори бўлишини кутилмоқда. Бундан ташқари, Тинч океанининг сирт ҳарорати экваториал кенгликларда жуда катта даражада ўзгариши мумкин.

Атмосферадаги иссиқхона газлари энергиясининг тахминан 90 фоизи океанларга қайтарилади. Шу сабабли чуқурликларда жиддий ўзгаришлар рўй беради.

“Иссиқликдан ташқари, баҳорда экваторга яқин бўлган баъзи жойларда кўпроқ ёғингарчилик кутилмоқда. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик миқдори нормадан кам бўлади”, дея қайд этилган хабарда.