Жаҳон океанида ҳарорат кўтарилмоқда

Антониу Гутерриш. Фото: minurso.unmissions.org

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон океанида ҳарорат рекорд даражага кўтарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, сув исишининг эквиваленти Хиросимга ташланган атом бомбаларидан бештасига тенгдир.

Антониу Гутерриш уч миллион йилдан бери иссиқхона газларининг концентрацияси ҳозирги вақтда рекорд даражага етганини, охирги 50 йил бутун инсоният тарихидаги энг иссиқ давр бўлганини маълум қилди.

“Агар иқлим ҳалокати юз беришини истамасак, биз вақтни бой бермаслигимиз лозим”, – деб у жаҳон ҳамжамиятини ҳушёрликка чақирган.