Сайёрамизда ҳалокатли жазирама юзага келади

Иллюстрация: Swati Mishra

АҚШнинг Ратгерс университети олимлари сайёрамизнинг айрим ҳудудларида оқибати ҳалокатларга сабаб бўлувчи жазирама бўлишини маълум қилдилар. Уларнинг айтишича, бу ҳудудларда 1,2 млрдга яқин одамлар яшайди.

Бу ҳодиса асримиз охирида глобал иқлим ўзгариши жараёнида юз беради. Ҳозирги юз йиллик поёнига етаётганда Ердаги ҳарорат саноат даври бошлангунига қадар бўлганидан 3 даражага кўтарилади.

Мутахассислар юқоридаги тахминнинг эҳтимоли юқори эканини, сайёрамизда юз бераётган жараёнлар бундан даолат бераётганини маълум қилдилар.