Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди

Иллюстратив сурат. Фото: media.philstar.com

МАМЛАКАТИМИЗда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бемор Франциядан келган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумот берди.

«Жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», – дейилади агентлиги хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.