Тошбақага тега кўрманг, чунки у…

Фото: mercurynews.com

МАРКАЗИЙ ОСИЁ чўл тошбақаси Ўзбекистон “Қизил китоби”нинг 5-нашрига киритилди. У мамлакатимиз ҳудудининг барча текислик қисмларида (қўзғалувчан қумлардан ташқари) тарқалган. Мустаҳкамлашган қумлар, сертупроқ чўллар яшайди. Тоғда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар) га киради.

Булар ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда чўл тошбақаси Қизилқум, Сурхон, Нурота давлат қўриқхоналарида ва “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. Экспорт учун ёввойи тошбақаларни овлаш ва тухумини териш ман этилиши, турнинг яшаш жойларида муҳофазасини кучайтириш, баҳорги даврда чорва моллари ўтлатилиши назорат остига олиниши лозим.