Саудия Арабистони шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди

Фото: AFP

САУДИЯ АРАБИСТОНИ қиролининг фармонига кўра бугун, 23 мартдан бошлаб мамлакат шаҳарларида коронавирус тарқалиши муносабати билан комендантлик соати эълон қилинди. Унга кўра, фуқаролар 21 кун давомида соат 7:00 дан 18:00 гача кўчага чиқмасликлари керак.

Комендантлик соати талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ички ишлар вазирлигига юклатилди. Жорий этилган чора-тадбирларга кўра, фуқаро мудофааси хизмати, куч ишлатар тизимларнинг стратегик объектлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва журналистлар, соғлиқни сақлаш тизими хизматчилари доимий тарзда иш жойларида бўлишлари лозим.

Қайд этиш керак, 15 мартдан буён мамлакатда халқаро авиақатновлар тўхтатилган бўлса, 20 мартдан бошлаб Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжолар номаълум муддатга ёпилган. Турли маълумотларга кўра, қиролликда коронавирусга чалинганлар сони 500 нафарга етган.