Коронавирус туфайли АҚШнинг давлат қарзи 25 трлн доллардан ошиши мумкин

CNBS телеканали таҳлилчиларнинг тахминларига таяниб хабар беришича, президент Донал Трампнинг коронавирус пандемияси оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлари туфайли жорий йилда мамлакатнинг давлат қарзи 25 триллион доллардан ошиб кетади.

Мамлакат штатларидаги барча ресторанлар, барлар, спорт заллари, кинотеатрлар, мактаблар ва жамоат йиғиладиган жойлар ёпилди, одамларга зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик буюрилди. Буларнинг барчаси COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган. Оқибатда АҚШ фонд бозори пастга қулади, яқин ҳафталар ичида миллионлаб одамлар ойлик иш ҳақисиз қолади. Биригна Мичиган штатида ўтган ҳафта моддий ёрам сўраб мурожаат қилганлар сони 2100 фоизга ўсди.

Ҳозирда Конгресс иқтисодий ва жамоат соғлиғини сақлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун 1,4 трлн доллар ажратиш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Бугунги кунда АҚШнинг давлат қарзи 23,5 трлн долларни ташкил этади.