Буюк Британияда уч ҳафталик карантин эълон қилинди

Фото: Getty Images

БУЮК БРИТАНИЯда уч ҳафталик карантин эълон қилинди. Янги турдаги коронавирус тарқалиши муносабати билан жорий этилган фавқулодда чора вақтида зарурат бўлмаса одамларга уйларидан чиқмаслик буюрилди.

Бу ҳақда Бош вазир Борис Жонсон аҳолига мурожаат қилиб, карантин вақтида энг оддий чора – одамлар уйларидан чиқмаслигига ҳамма амал қилиши лозимлигини таъкидлади. «Бу, биз коронавирус тарқалишини тўхтатишимиз мумкин бўлган асосий чора», – деган британ халқига мурожаатида Бош вазир.

Борис Жонсон дўконларга чиқиш мумкинлигини, лекин мумкин қадар камроқ чиқишни, уйда ишлашга имкони йўқларга ишга боришлари ва тоза ҳавода жисмоний машқ бажариш учун ҳафтада бир марта кўчага чиқишлари мумкинлигини маълум қилган.