«Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати тўхтатилди

Фото: review.uz

ФАРҒОНА вилоятини қўшни вилоятлар ва чегарадош давлатлар билан боғловчи барча йўлларда вақтинчалик карантин постлари ташкиллаштирилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирги вақтга келиб, хавфли вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида ҳам вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди.

Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.