Жаҳон рейтингида Ўзбекистон 12 поғона юқорига кўтарилди

Мамлакатимизнинг дунё давлатларидаги иқтисодий эркинлик рейтингидаги ўрни ўтган йилдагига нисбатан 12 поғона юқорига кўтарилди.

“Heritage Foundation” ташкилотининг янги ҳисоботида ўтган йили 180 давлат орасида 152-ўринда бўлган Ўзбекистон жорий йилда 140-ўринга кўтарилган. 2016 йилдаги рейтингда юртимиз 166-ўринни эгаллаб, “иқтисоди репрессив” мамлакат сифатида Кирибати, Чад, Конго ҳамда Украина  каби мамлакатлардан кейинги ўринга қўйилган эди.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 59, Қирғизистон 79, Тожикистон 122 ҳамда Туркманистон 164-ўринни эгаллаган.