«Boeing» ҳукуматдан 60 млрд доллар молиявий ёрдам сўради

Фото: aeronautica.online

АҚШнинг «Boeing» корпорацияси таъминотчиларига мурожаат қилиб, жорий йилнинг апрел ойидан 737 МАХ учоғи учун бутловчи қисмлар етказиб беришга тайёр туришларини илтимос қилди.

Қайд этилишича, Boeing 737 MAX учоқларини ишлаб чиқариш шу йилнинг май ойидан тикланади. Аслида бу турдаги ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш апрел ойида бошланиши керак эди, бироқ коронавирус тарқалиши ортидан режа бир ойга сурилди.

Boeing737 MAX билан боғлиқ иккита ҳалокатдан сўнг «Boeing» ширкати 18 миллиард доллар зарар кўрган. Ҳалокатлар сабаблари чуқур таҳлил этилиб, нуқсонлар бартараф этилганидан сўнг, Boeing 737 MAX учоқларини яна ишлаб чиқаришни тиклашга қарор қилинган эди.

Шунинг билан бирга, концерн мамлакатда корнавирус тарқалиши туфайли юзага келаётган иқтисодий муаммолар шароитида АҚШ ҳукуматига мурожаат этиб, 60 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишни сўраган. Президент Донал Трамп ширкатнинг илтимосини қўллаб-қувватлаб, ҳукумат ҳозирги қийин шароитда «Boeing» ўз ҳолига ташлаб қўймаслигини маълум қилган.