Коронавирус инфекциясини ўта тезкорлик билан аниқлайдиган тест яратилди

Иллюстрация: globalnews.ca

СИНГАПУРлик олимлар одамда коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини ўта тезкорлик билан аниқлаш имконини берадиган экспресс-тест яратдилар. «Cepat» деб номланган мазкур тестдан оммавий фойдаланиш учун бир ой ичида лицензия олиниши маълум қилинди.

Тест Сингапур Фан, технологиялар ва тадқиқотлар агентлиги ходимлари томонидан кашф этилди. Профессор Жеки Ин экспресс-тест давлат касалхоналаридан бирида клиник синовдан муваффақиятли ўтиб, юқори даражадаги аниқликда ташхис қўйиш имконига эга эканини кўрсатганини таъкидлади.

Тегишли тартибда рухсат олингач, у мамлакатдаги барча шифохона ва поликлиникаларга етказиб берилади. Қайд этилишича, «Cepat» экспресс-тести таҳлил натижаларини 5 дақиқада чиқариб беради.