Тадбиркорликка оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин

Фото: indiatoday.in

ТОШКЕНТ шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, мамлакатимиз ҳудудида карантин эълон қилинганлиги сабабли тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин.

Яъни, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан республикамизда карантин эълон қилинганлиги сабабли тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин.

Мурожаатларни қуйидагича юбориш имкони мавжуд:

Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси биносида ташкил этилган Штабнинг (95) 144-27-00 Call center’ига;

Тошкент шаҳрининг барча ҳудудидан қисқа 1100 ва (71) 211-00-00 телефон рақамларига;

Интернет тармоғидаги business.gov.uz ягона интерактив порталига.