Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага кўпайди

МАМЛАКАТИМИЗДА коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага кўпайиб, 60 нафарга етди.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.​