COVID-19

ИСРОИЛ Бош вазири Бенямин Нетаняху коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, мамлакат тўлиқ ёпилишини маълум қилди.

ФРАНЦИЯ. Коронавирусга чалинганлар сони 25233 нафарга етди, улардан 1331 нафари вафот этди. Биргина охирги 24 соат ичида Covid-19 231 киши ҳаётдан олиб кетди.

ИТАЛИЯда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаб бўлиб турибди. Айни пайтда мамлакатда инфекция юқтириб олганлар 74386 нафарни, вафот этганлар эса 7503 нафарни ташкил этмоқда.

ИСПАНИЯда Covid-19 билан касалланиб ўлганлар сони 3434 нафарга етди ва мамлакат коронавирусга чалиниб вафот этганлар борасида Хитойни ортда қолдириб, Италиядан кейин жаҳонда иккинчи ўринга кўтарилди.

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер ва Қуролли кучлар генерали Марк Милли президент Доналд Трампнинг яқин орада Америка бизнес учун очилиши ҳақидаги баёнотига эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозимлигини таъкидладилар. Ҳарбийларга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалиши камида жорий йилнинг июнига қадар давом этади.

ЖАҲОН соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг ахборотига кўра сайёрамизда коронавирус билан зарарланган инсонлар сони 414 179 нафарга, вафот этганлар сони 18 440 нафарга етган. Бир кунда инфекция юққанлар сони 40 минг, вафот этганлар сони 2202 нафарга кўпайган.
Ташкилот директори коронавирусга қарши курашишда камида бир ой қўлдан бой берилганини маълум қилди.

РОССИЯлик профессор, микробиолог Николай Малишевнинг айтишича, мамлакатда охирги 24 соатда COVID-19 инфекцияси билан 163 киши зарарланган бўлиб, человекбу бир кун аввалгидан уч баробар кўп демакдир. Профессор ҳукуматни коронавирус борасида Италия сценарийсига тайёр туришга чақирди.