Америкаликлар қуролдан сўнг бункер сотиб олишга киришди

АҚШда бункер ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бунинг сабаби мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан изоҳланмоқда.

«Rising S Company» ширкати асосчиси Клайд Скотт дарҳақиқат Қўшма Штатларда шундай ҳола кузатилаётгани, одатда вазият оммавий тарзда ёмонлашган пайтда бункерларнинг сотув ҳажми кўпайишини, лекин ҳозиргидек вазият илгари ҳеч қачон қайд этилмаганини маълум қилган.

Унинг ширкатида тайёрланган бир хонали энг оддий бункернинг нархи 39,5 минг доллар туради. Сауна, билярдхона, ҳовуз ва бир қанча машиналар учун гараж, ўсимликлар хонасидан иборат энг қиммат бункерни харид қилиш учун эса 8 млн доллар сарфлаш керак бўлади.