Коронавирус инфекцияси Ўзбекистонда қандай аниқланади?

Иллюстратив сурат. Фото: GETTY IMAGES.

БУ ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.

Коронавирус инфекциясини учун 5-6 соат керак бўлади.

Ҳудудларда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими мавжудми? Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология илмий текшириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари инфекцияни аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.