Бугун Нобел мукофоти таъсис этилган кун

ШВЕД ихтирочиси ва санотчи Алфред Нобел 1895 йилнинг 27 мартида ўлими олдидан фойда келтирадиган тадқиқотлар учун мукофот жамғармасини ташкил этишни васият қилган.

Васиятномага биноан кўрсатилган фоизлар бешта тенг бўлакка бўлинади ва улар физика, химия, физиология ва медицина соҳасидаги шунингдек, адабиёт ҳамда инсоният тинчлиги йўлидаги кашфиётлар учун берилиши кўзда тутилган.

1900 йилда Нобел мукофоти билан тақдирлайдиган Нобел қўмитаси ташкил этилган. Мазкур мукофот 1901 йил 10 декабрда биринчи маротаба Нобел вафот этган куннинг 5 йиллигида тайин этилган.

Анъанага мувофиқ, ҳозиргача Нобел мукофотини Осло шаҳрида Норвегия қироли ва унинг оила аъзолари иштирокида Норвегия Нобел мукофоти қўмитаси раиси тақдим қилади. Лауреатга диплом, медал ва пул мукофотига чек берилади.

Дунё мукофотини айрим шахслар ёки расмий жамоат ташкилотлари ҳам олишлари мумкин. Мукофот топширилган кун Стокҳолмда Нобел зиёфати банкет уюштирилади. Унда Швеция қироли ва қироличаси иштирок этади. Швеция давлат раҳбари ҳам ташриф буюрадилар. Таниқли олимлар ва жамоат арбоблари ҳам ҳозир бўладилар.

Нобел мукофотига кўп йиллар давомида Альберт Эйнштейн, Лев Ландау, Пётр Копица, Мария Кюри, Иля Мечников, Иван Павлов, Генрик Сенкевич, Иосиф Бродский, Борис Пастернак, Александр Солженицин, Иван Бунин, Тереза она, Теодор Рузвелт ва бошқалар сазовор бўлишган.