COVID-19

ЎЗБЕКИСТОНда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 75 нафарга етди.

ИТАЛИЯда охирги 24 соат ичида 4492 кишида COVID-19 вируси аниқланди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 62 013 нафарга етди, кечанинг ўзида 662 киши вафот этган бўлса, вирус ҳаётдан олиб кетганларнинг умумий сони ҳозирда 8165 нафарни ташкил этмоқда.

ФРАНЦИЯ. Коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 29155 нафарга, вафот этганлар сони 1696 кишига етди.

ҚИРҒИЗИСТОНга Халқаро валюта жамғармаси коронавирусга қарши курашиш учун 120 млн 900 минг доллар берадиган бўлди. Жамғарма раҳбари Кристалина Георгиеванинг айтишича, COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдамга эҳтиёжи бўлган давлатлар учун жами бўлиб 50 млрд доллар фоизсиз шартлар билан ажратилади.

АҚШ коронавирус инфекциясига зарарланиш ҳолати бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Айни пайтда мамлакатда 81 минг киши вирус билан касалланган, 1170 киши вафот этган. Мисол учун, 10 кун илгари Ню-Йоркда 900 дан ортиқ киши коронавирус билан зарарлангани қайд этилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 36 мингдан ортиб кетди.

ҚОЗОҒИСТОНда коронавирус билан зарарланиш туфайли илк ўлим ҳолати қайд этилди. Вафот этган аёл киши экани айтилган. Айни пайтда мамлакатда Covid-19 инфекцияси билан касалланганлар сони 109 нафарга етган.

ЭРОНда коронавирус инфекциясига чалиниши ҳолати охирги 24 соат ичида 2389 тага кўпайди ва 157 нафар бемор вафот этди. Ҳозирга келиб мамлакатда инфекцияга чалинганлар сони 29 406 нафарга, вафот этганлар 2234 нафарга етди.