Италияда коронавирусга чалинган ҳамшира ўз жонига қасд қилди

Даниэла Трецци. Фото: twitter.com

ЛОМБАРДИЯлик 34 ёшли ҳамшира Даниэла Трецци коронавирус инфекциясига чалинганини билгач, ўз жонига қасд қилди.

У Сан-Херардо касалхонасининг интенсив терапея бўлимида ҳамшира бўлиб ишлаб келган. Кўплаб оғир беморларнинг аҳволидан хабардор бўлган. Ҳамкасабаларининг айтишича, унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, ўзидан ҳам кўра касалхонадагиларга, яқинларига вирусни юқтириб қўйишдан хавотир олган.

Италия ҳамширалар миллий уюшмасининг таъкидлашича, ушбу воқеадан бир ҳафта муқаддам Венецияда юқоридаги сабабга кўра яна бир ҳамшира ўзини ўлдирган. Бироқ бу ҳолат жамоатчиликдан сир тутилган.