“Korzinka.uz” супермаркети ёпилди

Тармоқларини жадал кенгайтираётган “Korzinka.uz” спермаркетларидан бири ёпилмоқда.

Пойтахтимизнинг Ал-Хоразмий даҳасида жойлашган, очилганига ҳали унча кўп бўлмаган “Korzinka.uz” супермаркети 27 январдан фаолиятини тўхтатди. Айни пайтда маҳсулотларни бошқа дўконларга тарқатиш ва савдо жиҳозларини кўчириш ишлари якунланмоқда.

Мамлакатимиздаги энг йирик савдо тармоғи бўлган “Korzinka.uz” супермаркетларидан бирининг ёпилиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлиши табиий. Чунки, одамлар кейинги йилларда ушбу бренд остида янгидан янги маркетлар очилаётганига гувоҳ бўлаётганди.

Маълумотларига кўра, Ал-Хоразмий мавзесидаги ёпилаётган маркет биноси ижара асосида фойдаланиб келинган. Ушбу мавзеда “Korzinka.uz”нинг яна бир тармоғи мавжуд.