Тожикистонда оғир ЙТҲ: 9 киши қурбон бўлди

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Тожикистон Республикасининг Душанбе-Калаихумб-Хорог автомобиль йўлида оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада тўққиз нафар одам ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан беш нафари болалардир. Ҳалокат “Opel” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган ва машина Панж дарёсига қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.