Арманистон полициясида коррупция ҳолатлари кўпайди

Мамлакат полиция идораларида ўтган йили коррупция ҳолатлари 2017 йилга нисбатан анча ўсган. Полиция штаби бошлиғи Армен Гукасян 2018 йил якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот-анжуманида шу ҳақда гапирди.

Коррупцияга қарши олиб борилган кураш натижасида полиция томонидан давлатга, ташкилот ва фуқароларга жами бўлиб 5,7 миллиард драм (11,7 млн АҚШ доллари) миқдорида зарар етказилгани аниқланган. Бу 2017 йилга нисбатан 735 миллион драм (1,5 млн доллар)га кўпдир.