Малайзия қироли қасамёд қабул қилди

Бугун, 31 январь куни Малайзиянинг 16-қироли Тенгку Абдулланинг Куала-Лумпурдаги Миллий саройда қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

59-ёшли қирол спорт ишқибози ҳамда АСЕАН футбол федерацияси ва ФИФА кенгашларининг аъзоси, шунингдек, Малайзия Футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади. Тенгку Абдулла 6 январь куни султон Муҳаммад истеъфога чиққанидан сўнг мамлакат қироли этиб тайинланган эди.