Саудия Арабистонида 107 млрд доллар давлат ғазнасига қайтарилди

Саудия Арабистони ғазнасига қарйиб кўчмас мулклар, компаниялар акциялари ҳамда нақд пул шаклидаги 400 млрд риал (107 млрд АҚШ доллари) қайтарилди. Бунга мамлактда коррупцияга қарши олиб борилаётган кескин кураш натижасида эришилган.

Таъкидланишича, терговга жами бўлиб 381 киши айбланувчи ва гувоҳ сифатида жалб этилган. Прокуратура улардан 56 нафарига жиноят иши қўзғатишни рад этган бўлса, 87 нафарини гаров эвазига қўйиб юборган. Айни пайтда суриштирув ҳаракатлари давом этаяпти.