Нодирбек Сайдуллаев “Асака” банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмм каналида хабар берилди.

Н. Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.