Қирғизистон термасидаги африкалик ким?

Куни кеча ниҳоясига етган футбол бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларидан бир — Қирғизистон терма жамоасининг ўйинлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Айниқса, жамоа сафида африкалик ўйинчининг тўп суриши мухлисларда қизиқиш ўйғотди.

Хўш, у ким ва жамоага қандай келиб қолган?

Мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестининнинг айтишича, Дэниел Таго асли Ганадан. 10 йилдан буён Қирғизистонда яшайди, Қирғизистон паспортига эга. Қирғиз қизга уйланган, уч ёшли қизчаси бор. Айни пайтда у Бангладеш клубларидан бирида ўйнайди.