Юртимизда энг кам ойлик иш ҳақи 577 минг 172 сўм бўлди

Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди, дейилади Адлия вазирлигининг Телеграмм каналида.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1, 2 ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари олдингидек 2,476, 2,725, 2,998 дан эмас, балки 2,847, 2,997, 3,148 тариф коэффициентидан ҳисобланади.

Бу шундан далолат берадики, мамлакат ҳудуди бўйлаб ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.

Шу боисдан мамлакатимизда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.