Одил Аҳмедов 10 минг доллар жаримага тортилди

Бунга Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг Австралия-Ўзбекистон ўйинидан кейин флэш-интервьюга келмагани сабаб бўлди.  Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом ва этика қўмитаси ўйинчини ушбуга асосан жаримага тортди. Жарима 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши шарт.

Одил Аҳмедов мазкур ўйин якунидан сўнг турнир қонун-қоидаларига кўра бўлиб ўтиши керак бўлган флэш-интервьюга келмаган. Агар ўйинчи яна бир марта шундай йўл тутса, бундан ҳам жиддийроқ жазога тортилиши мумкин.