2018 йилда 18 миллион одамда саратон аниқланган

Ўтган йили дунёда шунча одам саратон хасталигига чалинган. Улардан 9,6 млн нафарини ушбу хавфли хасталик ҳаётдан олиб кетган.

Бугунги кунда саратонга қарши курашиш дунё тиббиётининг энг долзарб масаласига айланган. Бироқ мазкур касалликка чалинганларни самарали даволаш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлардан ҳозирча етарли натижага эришилгани йўқ.

Яқинда исроиллик олимлар саратонни даволашда қўлланиладиган янги турдаги дори воситасини намойиш этдилар. Унинг самарадорлиги юқори экани айтилаётган бўлса-да, ҳали амалиётга жорий этилмаган.