«Кортеж» тоифасига мансуб автомобиллар эркин сотувда

Дунёдаги энг катта ва энг кучли президент автомобили деб аталувчи ушбу тоифага мансуб автомашинани жамоатчилик илк марта ўтган йилнинг 7 майида — Владимир Путиннинг инаугурация маросимида кўрган эди.

Эндиликда «Кортеж» тоифасидаги ушбу нуфузли автомобилларнинг айрим моделларини исталган киши 15 февралдан бошлаб расмий дилерлар орқали сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Экономика сегодня» ахборот агентлиги хабар тарқатди. Бироқ сотувга чиқариладиган “Aurus Senat Limousine L700” ва “Aurus Senat S600” машиналарининг нархи эълон қилинмаган.