Моурино муз майдонда йиқилиб тушди

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моурино хоккей бўйича Россия чемпионати доирасида ўтказилган «Авангард» – СКА учрашуви олдидан рамзий тарзда аренага тушиши керак эди. Бироқ португалиялик мутахассис музда икки-уч қадам босиши билан оёғи сирғалиб кетиб, поёндозга йиқилиб тушган.

«Жозе билан ҳаммаси жойида, ташвишланишга ҳожат йўқ. Мен ҳозиргина Эдуард Безуглов (футбол бўйича Россия терма жамоаси бош шифокори) билан гаплашдим. Жозени кўрикдан ўтказибди, ўйлашимча, ҳаммаси жойида», – деган ОАВ вакилига футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов.

Моуринонинг миллий чемпионат учрашувига ташрифи футбол бўйича ўтказилган 2018 йилги жаҳон чемпионати арафасида тузилган шартномада кўзда тутилган.