Исроил Россиянинг янги қуролидан қўрқаяпти

Тел-Авив руслар янги турдаги қуролга эга бўлганидан хавотир билдирмоқда. Экспертлар эса янги қуролланиш пойгаси бошланиб кетишидан хавфсираяпти.

Қайд этиш керакки, Россиянинг ўрта ва яқин масофга учувчи ракетларга доир шартномадаги иштирокининг тўхтатиши ғарблик айрим сиёсатчиларни жиддий ташвишга солган. Лекин АҚШ Россия президенти Владимир Путин келишувнинг айрим жиҳатларига содиқ қолишини билдирганини таъкидлаган.

Айрим мутахассислар Вашингтон бу борада кўпроқ Хитойдан хавотирда эканини айтмоқда. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» газетасида чоп этилган мақолада маълум қилинган.

Исроилнинг ўзи Россиянинг янги авлодга мансуб «Авангард» ракета мажмуи ҳамда ўрта масофага учувчи замонавий гипертовушли ракеталаридан хавотирга тушган.